
Бугун соат 19:53да Тошкент шаҳридаги Л-Ботаника-1 ва Л-Ботаника-2 электр узатиш тармоқлари ҳимоя тизими ишлаши оқибатида ўчгани сабабли пойтахтимизнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
Носозликлар тезда бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 21:30 да Л-Ботаника-1 электр узатиш тармоғига кучланиш берилиб, истеъмолчиларнинг бир қисми электр таъминоти тикланди.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 22:09 да "Лимончи" подстанцияси меъёрий иш схемаси тикланиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Навбатчи бригада аъзолари томонидан Л-Ботаника-1 ва Л-Ботаника-2 электр узатиш тармоқларидаги носозликни бартараф этиш жараёнлари акс этган суратлар.

⇒ Эслатиб ўтамиз, "Лимончи" подстанцияси меъёрий схемаси тикланиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати