

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансидаги магистрал электр тармоқлари учунчисиз қурилма (дрон) ёрдамидан навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилди.
✅ Юртимизда мўътадил об-ҳаво шароити ҳукмрон бўлган шу кунларда, аниқроғи, жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда мавсумий тайёргарлик юқори сайръатларда давом этаётган баҳор фаслида — куз-қиш мавсумида ўта юклама билан ишлаган тармоқлардаги носозликларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида навбатдан ташқари назорат кўрикларини тезкор ва самарали ташкил қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.
► Мисол учун, мутахассислар томонидан Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 500 ва 220 кВ кучланишли электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан отказиб, аниқланган камчиликлар таъмирлаш бригадалари томонидан бартараф этилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati