

✔️ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ташаббуси билан бугун — 2026 йил 6 май куни соат 11:00 да Акциядорлик жамиятининг кичик мажлислар залида навбатдаги маърифий учрашув ўтказилмоқда.
Таниқли олим, зукко адабиётшунос, филология фанлари номзоди, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) доценти, «Шуҳрат» медали соҳиби, адабий-танқидий мақолалар ҳамда долзарб ижтимоий-маънавий мавзулардаги публицистик асарлар муаллифи РАҲМОН ҚЎЧҚОР иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
⚡️ Тадбирда, “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан, кенг қамровли мавзулар: миллий ўзлигимиз, буюк аждодлардан мерос давлатчилигимиз, озодлик йўлидаги қурбонлар, жадид боболар орзуси, шунингдек, Ватан ҳамда Мустақиллик сингари улуғвор тушунчаларнинг асл моҳиятига эътибор қаратилиб, очиқ мулоқотдаги фикр-мулоҳазалар Ватанга меҳр, Адабиётга ошноликка даъват қилмоқда!
Айни пайтда учрашувнинг савол-жавоблар қисми қизғн баҳс-мунозара билан даво этмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati