

Аввал хабар берганимиздек, бугун “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг кичик мажлислар залида жамият бошқаруви раиси ташаббуси билан навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди.
♦ Тадбирда таниқли олим ва адабиётшунос, филология фанлари номзоди, публицист ва маънавият тарғиботчиси Раҳмон Қўчқор иштирок этди. Бошқарув раиси маслаҳатчиси Ориф Тўхташев томонидан ташкил этилгам давра суҳбати “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ташкил этилиб, унда халқимизнинг тарихий хотираси, миллий ўзлиги, буюк аждодлардан меърос, давлатчилик анъаналари, озодлик йўлида қурбон бўлган фидойилар хотираси, Ватан ва Мустақиллик тушунчаларининг маънавий-тарбиявий аҳамияти ҳақида мазмунли фикрлар-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров сўзга чиқиб, бугунги даврда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, тарихий хотира ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Жамият тизимида ходимларнинг нафақат касбий салоҳияти, балки маънавий дунёсини бойитишга ҳам устувор аҳамият қаратилаётганини қайд этди.
Самимий ва очиқ руҳда кечган учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашиб, мавзу юзасидан фикр алмашдилар.Тадбир давомида Бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Пўлатович Урунов ҳам сўзга чиқиб, учрашув юқори савияда, самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтганини алоҳида эътироф этди. Таниқли олимга мазмунли суҳбат, ҳаётий фикрлар ва маънавий озуқа берган мулоҳазалари учун миннатдорлик билдириб, ўзининг ижод маҳсули — «Қарз» номли ҳикоялар тўпламини меҳмонга эсдалик совғаси сифатида тақдим этди.
⇒ Эътиборлиси, мазкур давра суҳбати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бутун республика бўйлаб ҳудудий филиаллари томонидан тўғридан-тўғри (онлайн тарзда) кузатиб борилди. Бу эса маънавий-маърифий тадбирнинг қамровини янада кенгайтириб, тизим ходимлари ўртасида ягона маънавий муҳит ва фикрий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
► Мазкур учрашув жамият ходимларининг маънавий дунёсини бойитиш, тарихий хотира ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, китобхонлик ва тафаккур маданиятини юксалтириш йўлида муҳим маърифий тадбирлардан бири бўлди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати