

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 февраль куни ёшлар билан учрашувда берган топшириқларига мувофиқ, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни — “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашувларини ташкил этиш белгиланган. 2026 йил 30 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида ёшлар томонидан билдирилган бир нечта таклиф ва илтимослар қўллаб-қувватланган эди.
► Хусусан, ёшларнинг билим-тажрибаси ошириш ва касбий салоҳиятини юксалтириш , мамлакатимизда амалга оширилаётган йирик бунёдкорлик ишлари ҳамда замонавий “яшил энергетика” лойиҳалари билан яқиндан таништириш мақсадида 6–8 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жойлашган шамол электр станциясига илмий-амалий экскурция — пресс тур ташкил этилди.
Касбий таълимни оширишга қаратилган сафар доирасида ёшлар Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган, Президентимиз ташаббуси билан қайта реконструкция қилинган Имом Ал-Бухорий мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар. Шунингдек, ёшлар учун мажмуа ҳудудида маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этилиб, аждодлар меросини асраб-авайлаш, миллий қадриятларга садоқат ва Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Навои вилояти Зарафшон шаҳридаги жойлашган шамол электр станциясига илмий-амалий экскурция давомида эса ёшлар қайта тикланувчи энергия манбалари, замонавий энергия ишлаб чиқариш технологиялари ҳамда мамлакатимиз энергетика тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati