
«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинларида жонли эфирга узатилган дастурда Акциядорлик жамияти матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи У. П. Урунов Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда ишга туширилган биринчи энергетика объектининг бир асрлик тарихига оид маълумотларҳақидарадиотингловчиларга ахборот берди.
► 2021–2025 йилларда умумий қуввати 5 582 мегаваттга тенг бўлган 15 та қуёш ва 5 та шамол электр станциясининг ишга туширилиши «яшил» энергетикани жадал ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Биргина қуёш ва шамол электр станциялар ҳисобидан 2025 йилда 10,5 миллиард кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йил якунига қадар қарийб 15 миллиард кВт⋅соат ишлаб чиқариш режа қилинмоқда. Шу билан бирга, умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ бўлган замонавий, энергия тежамкор иссиқлик электр станциялари ишга туширилди. Гидроэлектр станциялари қуввати 2 минг 400 мегаваттдан оширилди.
Электр тармоқларини ривожлантириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 110–500 кВли 2 123 км электр узатиш тармоқлари қурилди, юқори кучланишли подстанцияларнинг қуввати 12 608 МВАга оширилди. Шунингдек, 77 минг км электр узатиш тармоқлари ҳамда 24 мингдан зиёд трансформатор пунктлари янгиланди. Амалга оширилган ишлар натижасида 3,5 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Албатта, бу ишлар билан чекланиб қолмасдан, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва тизимни янада ривожлантириш бўйича изчил ишлар давом эттирилмоқда. Жорий йил якунига қадар яна қатор янги генерация қувватлари, подстанциялар, минглаб километр электр тармоқлари ҳамда замонавий трансформатор пунктлари қурилиши ва ишга туширилиши режалаштирилган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати