
Ижтимоий тармоқдаги телеграм мессенжери каналида "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали электр монтёрлари номидан ёзилган жамоавий мурожаатга навбатдаги изоҳ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги "Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-844-сон қарорига асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ "Қашқадарё ҲЭТ" филиали бошқарувидаги 186 та 35-110 кВ кучланишдаги юқори кучланишли подстанция ҳамда 3489,77 км электр тармоқлари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфига ўтказилган.
186 та подстанциялардан 161 тасидаги 381 нафар навбатчи ва хизмат кўрсатувчи электр монтёрлари ҳам ўз иш жойлари билан ишга қабул қилинган.
Шундан 64 дона 110 кВ кучланишли подстанцияда 207 нафар навбатчилар ва 28 тасида 4 нафардан хизмат кўрсатувчи электр монтёрлари ишлаб келган.
Ҳозирги кунда 25 та подстанцияда навбатчи ходимлар ишини ташкил этиш зарурияти туғилган бўлиб, ушбу масалани ҳал этиш мақсадида янги ходимларни ишга қабул қилиш ва тайёрлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
2025 йил давомида ва 2026 йилнинг ҳозирги кунгача 10 нафар навбатчи электр монтёрлари ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилгани учун уларнинг ўрнига янги ходимлар ишга қабул қилинган ҳамда навбатчиликка тайёрлаш (ўқитиш, авария ва ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказиш, дублёрликда туриш) ишлари муваффақиятли олиб борилган, бу каби ишлар давом эттирилмоқда.
Шунингдек, филиал томонидан барча подстанцияларда хизмат кўрсатувчи ходимларга белгиланган меъёрлар асосида шахсий ҳимоя воситалари ўз вақтида ва тўлиқ берилиб борилмоқда. Ҳимоя воситаларининг техник ҳолати даврий равишда текшириб борилади ва ходимлар хавфсизлик қоидалари бўйича мунтазам ўқув машғулотлари ва инструктажлардан ўтказилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ