2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
"Нур посбонлари" қисқа метражли фильмнинг суратга олиш жараёни
  • 13.05.2026
  • 9

LIVE

ЖАРАЁН | "Нур посбонлари" қисқа метражли фильмнинг суратга олиш жараёни

⚡️ ЯНГИЛИК: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви расининг ташаббуси билан "Касб масъулияти" туркуми остида қисқа метражли фильмлар суратга олинмоқда.

⚡️ Дастлабки суратга олиш локацияси 220 кВ кучланишли «Адолат» подстанцияси ва ундан чиқувчи юқори кучланишли электр тармоғи бўлиб, қаҳрамонларимиз энергетика объектига хизмат кўрсатувчи навбатчи муҳандис ва электр монтёрлар бўлди.

 ✔️ Касб масъулияти ва машаққати ҳақидаги медиамаҳсулот «Ўзбекистон» телеканали (тендер танлови ғолиби) ижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинмоқда.

Объектив нишонида: Галина Какрякова, 220 кВ кучланишли «Адолат» подстанцияси навбатчи муҳандиси; Анваржон Жўраев, Ҳаво тармоқлари хизмати Олмалиқ гуруҳи электр монтёри.

⚠️ Суратга олиш жараёнида хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat