2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ делегацияси ОТБнинг 59 йиллик Annual Meeting халқаро тадбирида фаол иштирок этди
  • 13.05.2026
  • 8

Аввал ҳабар берганимиздек, 2026 йил 2–6 май кунлари Самарқанд шаҳрида Asian Development Bankning 59 йиллик Annual Meeting халқаро анжумани бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбирда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги давлатлар ҳукуматлари, халқаро молия институтлари, энергетика компаниялари, инвесторлар ва йирик хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир  “Crossroads of Progress: Advancing the Region’s Connected Future” мавзуси остида ташкил этилди. Анжуман доирасида минтақавий интеграция, энергетика хавфсизлиги, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, «яшил» иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан кенг қамровли муҳокамалар ўтказилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ делегацияси мазкур халқаро тадбирда фаол иштирок этиб, хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари ва стратегик ҳамкор ташкилотлар билан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.

Шунингдек, хизмат сафари доирасида Швеция ташқи ишлар вазирлиги бош директор ўринбосари Аксеруп Тобиас бошчилигидаги делегацияга ҳам ҳамроҳлик қилиниб, Жамият Бошқарув раиси ўринбосари Феруз Қурбонов томонидан расмий кутиб олиш ва ташкилий ишлар амалга оширилди.

Хизмат сафари давомида:
— меморандум ва келишувларни имзолаш;
— энергетика ва инфратузилма соҳаларига оид халқаро тадбирларда иштирок этиш;
— халқаро молия институтлари ва хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш;
— Жамиятнинг инвестициявий салоҳияти ҳамда истиқболли лойиҳаларини халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, 2026 йил 3 май куни Энергетика вазирлиги делегацияси ҳамда ACWA Power компанияси раҳбарияти иштирокида ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати, уларни амалга ошириш жараёни ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларига бағишланган йиғилишда иштирок этилди.

Шу куни Asian Development Bank томонидан ташкил этилган:
— “How Capital Markets Can Drive Development across Asia and the Pacific: CAREC–ASEAN Pathways and Lessons for the Region”;
— “Scaling up Investments for Critical Minerals-to-Manufacturing Value Chains”;
— “Connecting Asia and the Pacific: The Digital Highway for Inclusive and Trusted Growth”
мавзуларидаги халқаро семинарларда ҳам иштирок этилди.

Мазкур семинарларда капитал бозорларини ривожлантириш, рақамли инфратузилма, минтақавий интеграция, муҳим минерал ресурслар занжирини ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

2026 йил 4 май куни  Standard Chartered Bank  вакиллари Люсия Раҳал ҳамда Чарльз Корбетт билан ишчи учрашув ўтказилди. Учрашув давомида bridge loan молиялаштириш механизми, лойиҳаларнинг жорий ҳолати, Multilateral Investment Guarantee Agency (MIGA) талабларига мувофиқлик, экологик масалалар ҳамда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасидаги бошқа муҳим йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шу куни ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг расмий очилиш маросими — Opening Session of the Board of Governors йиғилишида ҳам иштирок этилди.

2026 йил 5 май куни Agence Française de Développement (AFD) ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида энергетика тизимини ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини миллий тармоққа интеграция қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми (MoU) имзоланди.

Бундан ташқари:
— “From Forests to Finance: How Breakthrough Technologies Can Empower Farmers and Inspire Nature Investments”;
— “Pan-Asia Corridors — Driving Resilient Connectivity and Economic Competitiveness”
мавзуларидаги халқаро семинарларда иштирок этилди.

2026 йил 6 май куни Asian Development Bankning RBL (Results-Based Lending) тамойиллари асосида молиялаштирилаётган “35–110 кВ кучланишли подстанциялар ва тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича Fact Finding Mission якунланди. Мазкур миссия доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда ОТБ ўртасида келгуси стратегик қадамларни белгилаб берувчи Aide Memoire ҳужжати имзоланди.

♦ Хизмат сафари якунида Жамиятнинг халқаро инвестициявий нуфузини янада мустаҳкамлаш, хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатимиз энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвестиция лойиҳаларини халқаро ҳамжамиятга кенг тақдим этиш бўйича самарали натижаларга эришилди.

► Мазкур хизмат сафари  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”  АЖнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги инвестицияларни жалб қилиш ҳамда электр энергетикаси соҳасидаги устувор лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat