

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2026 йил 27 январдаги 1-ХДФУ-сон ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 28 январдаги ФМ-4-сонли буйруқларига асосан, 12–14 май кунлари Давлатобод туманида ўқув машқлари ўтказилди.
⇒ Мазкур ўқув машқлари “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ўтказилиб, унда фавқулодда ҳолатларда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув машқи доирасида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанцияси 200 000 кВА қувватли автотрансформатор «Б» фаза 110 кВ киритгичида юзага келган шартли шкастланиш ва ҳосил бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича махсус-тактик машғулот амалга оширилди.

► Машғулот давомида мутахассислар томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, техник хавфсизликни таъминлаш, тезкор ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда энергетика объектларининг барқарор ишлашини тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
♦ Бундай ўқув машқлари энергетика тизимида хавфсизликни таъминлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда фавқулодда вазиятларга доимий тайёргарликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!