2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲАР: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Юксак» подстанцияси — Ўзбекистондаги *биринчи замонавий энергетика объекти
  • 15.05.2026
  • 6

LIVE

JARAYON | 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Юксак» подстанцияси — Ўзбекистондаги *биринчи замонавий энергетика объекти

⚡️ ЯНГИЛИК: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви расининг ташаббуси билан Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари ҳақида "Магистрал электр тармоқларидаги лойиҳалар" туркуми остида махсус репортажлар суратга олинмоқда.

► Дастлабки суратга олиш локацияси Тошкент шаҳридаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Юксак» подстанциясининг элегаз изоляцияли комплект тақсимлаш қурилмаси бўлди. Мазкур объект Ўзбекистондаги биринчи ихчам ҳамда замонавий технологиялар жамланмасидан иборат *220 кВ дан 6 кВ кучланишгача узатиш ва тақсимлаш энергетика объекти ҳисобланади.

 ✔️ Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғидаги йирик инвестицион лойиҳалар ҳақидаги медиамаҳсулот «Ўзбекистон» телеканали (тендер танлови ғолиби) ижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинмоқда.

⚠️ Суратга олиш жараёнида хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati