2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Подстанцияларда режа асосидаги техник ишлар амалга оширилмоқда
  • 15.05.2026
  • 13

♦ 110/10 кВ кучланишли «Жомбой» подстанциясида В-Ёшлик фидерида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, релели ҳимоя қурилмаларининг ишлаш ҳолати текширилди.

 110/10 кВ кучланишли «МЖО» подстанциясида В-Барот фидерида аниқланган техник носозлик бартараф этилди ҳамда ускуналарнинг барқарор ишлаши таъминланди.

 110/35/10 кВ кучланишли «Дарғом» подстанциясида Т-2 трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараён давомида трансформаторнинг асосий техник қисмлари кўрикдан ўтказилиб, зарур таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилмоқда.

⚡️ Барча техник тадбирлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot