2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Хотин-қизлар форуми-2026: "Аёли улуғлаган юрт"
  • 15.05.2026
  • 7

♦ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида “Аёли улуғланган юрт” мавзусида маданият ва саломатликка бағишланган “Хотин-қизлар форуми–2026” тадбири ўтказилмоқда.

► Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда спортни ривожлантиришга оид фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Шу асосда 2026 йил 30 апрель куни 107/14-сонли қўшма қарор имзоланди.

❇️ 2026 йил 15-16-17 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги  “ORIENT VILLAGE” дам олиш масканида ўтказилаётган форумда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиалларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этмоқда.

♦ Тадбир доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллиги ва касбий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўқув-семинарлар, психологик тренинглар ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

• Форумда республиканинг 18 та филиалидан жами 90 нафар хотин-қизлар ва 10 нафар ташкилотчилар иштирок этмоқда. Тадбирга Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари ҳам жалб қилинган. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati