

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали навбатчи ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида "Фарғона давлат техника университети" билан ҳамкорликда техник ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
♦ Мазкур ўқув машғулотлари филиал Бош муҳандиси ташаббуси билан ташкил этилиб, унда навбатчи ходимларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалий тажрибасини бойитиш ҳамда замонавий энергетика тизимидаги янгиликлар билан таништириш кўзда тутилган.
► Ўқув жараёнларида электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш, подстанцияларда тезкор ҳаракат қилиш, авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш бўйича муҳим мавзулар қамраб олинди. Шунингдек, келгусида университет профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари томонидан энергетика тизимидаги замонавий технологиялар, инновацион ечимлар ҳамда амалий жараёнлар юзасидан маърузалар ўтказилиши режалаштирилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot