
Хабарингиз бор, Президентимизнинг қарорларига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ҳар ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан компенсация тўловлари тўлаб борилмоқда.
► Компенсация миқдори:
- Электр энергияси учун — ойига базавий меъёр (200 кВт·соат) ошган қисмдан кейин 150 кВт·соатгача;
• Табиий газ учун — қиш ойларида базавий меъёрдан ошган 250 куб метргача, бошқа ойларда эса 150 куб метргача бўлган қисми учун компенсация берилади.
❗️ Шунингдек, Ҳукуматнинг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига кўра, 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ янги тарифлари жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилалар учун ажратиладиган компенсация миқдорлари ҳам оширилади.
⇒ Янги тартибга мувофиқ:
- Электр энергияси учун базавий меъёрдан ошган 150 кВт·соатгача бериладиган компенсация 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга;
- Табиий газ учун иситиш мавсумида базавий меъёрдан ошган 250 куб метргача компенсация 200 минг сўмдан 225 минг сўмга;
- Бошқа мавсумларда базавий меъёрдан ошган 150 куб метрга компенсация 120 минг сўмдан 135 минг сўмга оширилади.
► Компенсация олиш учун маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга, тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг «1140» салл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
Манба: https://t.me/ijtimoiyhimoya_agentligi/8585
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати