

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида навбатдаги профилактика ва техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилди.
Жумладан, подстанциядаги АТ-2 трансформаторининг радиаторлари махсус техник воситалар ёрдамида ювилиб, совутиш тизимининг самарадорлиги оширилди. Шунингдек, трансформаторнинг совутиш тизимига тегишли электр двигателлари ўрнатилиб, ускуналарнинг ишончли ва барқарор ишлаши таъминланди.
⚙️ Мазкур ишлар электр энергиясини истеъмолчиларга барқарор ва сифатли етказиб бериш, энергетика ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!