

Ноқулай об-ҳаво шароитлари — кучли шамол ва ёмғир кузатилаётган вақтларда, фуқаролардан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишларини сўраймиз:
➖Ерга узилиб тушган электр симларига асло яқинлашманг ва уларга тегманг;
➖Электр таянчлари (устунлари), трансформатор пунктлари ҳамда электр узатиш тармоқлари остида турманг;
➖Автомобилларни электр узатиш тармоқлари ва дарахтлар яқинида қолдирманг;
➖Кучли шамол ва ёмғир вақтида очиқ майдонларда узоқ вақт бўлишдан сақланинг;
➖Болаларни электр иншоотлари ва очиқ электр жиҳозлари яқинида ёлғиз қолдирманг.
Агар электр тармоқларида узилишлар, симларнинг узилиши ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда зудлик билан ҳудудий электр тармоқларининг 1154 қисқа рақамига ёки диспетчерлик хизматларига хабар беришингизни сўраймиз.
⚡️ Эслатма: Ўз вақтида берилган мурожаат носозликларни тезкор бартараф этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
—
Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ноқулай об-ҳаво (кучли шамол ва ёмғир) таъсирида айрим электр узатиш тармоқларида носозлик бўлди
Бунинг оқибатида ушбу ҳудудлардаги айрим истеъмолчилар электр таъминотидан вақтинча узилган. Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.
—
Кучли шамол ва ёмғир сабаб айрим ҳудудларда авариявий ўчишлар
Шу дақиқаларда энергетика тизими кучайтирилган режимда ишламоқда — диспетчерлик хизматлари, навбатчи ходимлар ва тезкор бригадалар тармоқлардаги носозликларни бартараф этиш ҳамда электр таъминотини тиклаш учун узлуксиз фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ҳудудда электр таъминотини қайта тиклаш ортида энергетикларнинг катта меҳнати ва масъулияти туради.
—
Сурхондарё вилоятида содир бўлган носозликлар бартараф этилмоқда
Бугун соат 18:40 да Сурхондарё вилоятидаги 110 кВ кучланишли Л-Бойсун-2 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида ўчди. Натижада: айрим истеъмолчилар (аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш) электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда. Носозликлар тезда бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
2026 йил 18 май соат 20:03 да Сурхондарё вилоятидаги 220 кВ Л-Сур-Ш-1(2) тармоқларида кучли шамол натижасида аниқланган шикастланиш (нуқсонларни) бартараф этиш учун фавқулодда ўчирилди. Натижада Сариосиё, Узун, Денов, Қизириқ, Шўрчи, Қумқўрғон, Шеробод, Бандихон ва Олтинсой туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчиларининг электр таъминоти вақтинча узилди.
Айни пайтда тезкор таъмирлаш бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар тезда бартараф этилиб, истемолчиларга электр таъминоти тикланиш чоралари кўрилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз.
Кучли шамол оқибатида Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларидаги газ тармоқларига шикаст етган. Шу сабабли Сариосиё, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов ва Олтинсой туманларидаги айрим истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Айни пайтда авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати