

⚡️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 500 кВ кучланишли Л-503 ҳаво тармоғининг 57-сонли таянчида, Ўзбекистон Республикаси “Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш” қоидаларининг 719-банди талабига асосан изоляторларни ювиш ва техник профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар электр узатиш тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида амалга оширилмоқда.
♦ Изоляторларни махсус техник воситалар ёрдамида ювиш жараёнида уларнинг сиртида йиғилган чанг, туз қатламлари ва бошқа ифлосланишлар бартараф этилади. Бу эса электр тармоғида токнинг сизиб ўтиши ёки қисқа туташув юзага келишининг олдини олишга хизмат қилади.
► Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда малакали мутахассислар томонидан босқичма-босқич бажарилмоқда.
⇒ Изоляторларнинг асосий вазифаси — электр токини таянч конструкцияларига ўтишини олдини олиш ҳамда электр узатиш симларини хавфсиз тарзда ушлаб туришни таъминлашдан иборат. Юқори кучланишли тармоқларда изоляторлар тизимнинг энг муҳим ҳимоя элементларидан бири ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot