

⚡️ Бугунги кунда электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби — ишлаб чиқариш қувватининг етишмаслиги эмас, балки айрим тақсимлаш тармоқларининг эскирганлигидир. Биз йиллар давомида тўпланиб қолган тизимли муаммоларни бартараф этишнинг энг фаол босқичида турибмиз.
⚡️ Масалан, юртимиздаги мавжуд электр ускуналарининг қарийб фоизи 40-50 йил олдин ўрнатилган бўлиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган. Жами 274 минг км тармоқнинг 122 минг километри (44,5%) ва 93 мингта трансформаторнинг 33 мингтаси (35,5%) модернизасия қилишни талаб этади.
⇒ Айнан шу эскирганлик туфайли жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ пайтлари ишлаб чиқарилган электр энергиянинг 15-20 фоизи манзилга етиб бормай, симларда «ёниб» кетади (технологик йўқотиш сарфи меъёрдан ошади). Қиёслаш учун, ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 7-8 фоиздан ошмайди.
⇒ Тасаввур қилинг, бир йилда бой берилаётган ўртача 6 миллиард кВт·соат «ортиқча» йўқотиш — бу 2,5 миллиондан ортиқ хонадоннинг 7 ойлик истеъмоли демакдир. Бугунги ислоҳотлардан мақсад — мана шу исрофнинг олдини олиш.
⇒ Сўнгги 10 йилда уй-жой қурилиши кескин ошди. 2017–2025 йилларда 350 мингтадан ортиқ янги хонадон фойдаланишга топширилди. Бу ерда қизиқ бир ҳолат бор: биз тежамкор ЛEД лампаларга ўтдик, лекин хонадонлардаги маиший техникалар сони бир неча баробарга кўпайди.
⇒ 1990 йилларда битта хонадонда ўртача 3-4 та лампа, битта телевизор ва музлатгич бўлган. 2026 йилда хонадонларда 2-3 та кондисионер, компутерлар, микротўлқинли печлар, кир ва идиш ювиш машиналари, 10 тагача мобил қурилмалар ишламоқда.
2016 йилда мамлакат истеъмоли 45,7 млрд кВт·соат бўлган бўлса, 2025 йил якунида бу кўрсаткич қарийб 71 млрд кВт·соатга етди. Истеъмолчилар сони эса 8,2 миллиондан ошди.
► Субсидиядан адолатли бозор сари: узоқ вақт давомида энергия таннархидан анча арзон сотилди. 2024 йилгача бўлган 295 сўмлик тариф таннархнинг (ўша пайтдаги 1000 сўм атрофида) учдан бирини ҳам қопламас эди. Бу эса соҳани ривожлантириш учун маблағ қолдирмас, давлат буджетига улкан юклама бўлиб тушар эди.
► Энг муҳими — адолатсизликка чек қўйилди: Илгари давлат берган субсидиянинг катта қисми (42 баробар кўпи) эҳтиёжманд оилаларга эмас, балки катта ҳовлиларда яшаб, минглаб кВт·соат ток ёқадиган «бой қатлам»га кетар эди. Бугунги «ижтимоий норма» тизими бу адолатсизликни тузатди: кам таъминланган оилалар имтиёзли тарифда қолди, юқори истеъмолчилар эса реал бозор нархида тўлашни бошлади.
⁉️ 2030 йилгача гача нималарга эришамиз?
Тармоқлардаги узилишларга тўлиқ барҳам бериш учун 2030 йилгача бўлган улкан дастур ижро этилмоқда:
► 9 885 км юқори кучланишли тармоқлар ва 53 та йирик подстанция қурилмоқда. 23,7 триллион сўмлик модернизасия ишлари натижасида техник йўқотишлар 5-6 фоизгача туширилади.
► Бу эса 8 миллиондан ортиқ истеъмолчининг камида келгуси 40 йил давомида муаммосиз электр энергияси олишини кафолатлайди.
✍️ Ушбу ахборот Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотномалар асосида тайёрланди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati