2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Техник ўқув машғулотлари давом этмоқда
  • 23.05.2026
  • 2

► Аввал хабар берганимиздек, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали ҳамда Фарғона давлат техника университети ҳамкорлигида ташкил этилган техник ўқув машғулотлари қизиқарли ва мазмунли тарзда давом этмоқда.

♦ Машғулотларда филиал директори ва бош муҳандиси ҳам иштирок этиб,  ёш электромонёрлар ва навбатчи муҳандисларни қийнаётган саволлар муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан керакли тавсиялар берилди.

♦ Очиқ мулоқот тарзида ўтаётган ўқув машғулотлар давомида электр қурилмаларида хавфсиз ишлаш, подстанциялардаги тезкор ҳаракатлар ва замонавий энергетика тизимидаги янгиликлар бўйича фойдали маълумотлар бериб борилмоқда.

⇒ Шунингдек, келгусида Шарқий минтақавий диспетчерлик бошқармаси диспетчерлари билан ҳамкорликда подстанцияларда амалий ўқув машғулотлари ўтказиш, 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясига экскурция ташкил этиш ҳамда гидроэлектр ва иссиқлик электр станцияларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Бу каби ўқув машғулотлари ёш мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш, назарий билимларини тўлдириш ва таълим ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot