

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7480
⚙️ Диққат, эълон: Техник шартлар!
✍️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сонли қарорининг 2-боб, 2-параграфида Магистрал электр тармоқларига уланмоқчи бўлган фойдаланувчи юридик шахслар Узатиш тизимига уланиш учун талабнома киритиши кўрсатиб ўтилган.
⚡️ Мазкур талабноманинг намунавий кўриниши қуйидагича:
► Батафсил
► Намуна
❗️ Тармоққа уланиш
1️⃣ Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари: ...
2️⃣ “Узатиш тизимига уланиш” учун талабнома шакли: ...
3️⃣ Лойиҳ ва пудрат ташкилотларига очиқ хат: ...
4️⃣ Ваколат берилган лойиҳа ташкилотлари рўйхати: ...
5️⃣ Ваколат берилган пудрат ташкилотлари рўйхати: ...
✍️ БАТАФСИЛ
❗️Диққат, эълон! Техник шарт олиш учун онлайн ариза бериш мумкин!
⚡️“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида техник шартлар бериш тизими рақамлаштирилди
⇒ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги подстанция ва магистрал электр тармоқларига уланиш жараёнларини соддалаштириш ҳамда техник шартлар беришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида техник шартлар бериш портали синов тариқасида ишга туширилди.
✅ Эндиликда подстанция ва магистрал электр тармоқларига уланиш учун техник шарт олиш бўйича аризаларни мазкур портал орқали онлайн юборишингиз мумкин:
• Ҳавола: http://portal.uzbekistonmet.uz
! Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июньдаги ВМҚ-338 сонли қарори билан тасдиқланган “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари” нинг III бўлими талабларига асосан узатиш тизимига уланишни режалаштирган ва қуввати 1 МВ дан катта бўлган фойдаланувчилар тармоққа уланиш тадқиқотини амалга ошириши, тадқиқот натижалари бўйича аниқланган техник ечимларни Узатиш тизими оператори (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ) ва Тизим оператори (“Миллий диспетчерлик маркази” ДМ) билан келишиши ва шундан сўнг келишилган техник ечимлар асосида узатиш тизимига уланиш учун техник шартлар тақдим қилишини белгиланган.
Узатиш тизимига уланишни режалаштирган ҳамда қуввати 1 МВ дан кичик бўлган истеъмолчилар ҳам портал орқали талабномани тўлдириб, зарур маълумотларни юклаган ҳолда белгиланган тартибда техник шартларни олишлари мумкин
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати