2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКАДА ТАРҒИБОТ: «Севимли» телеканали, «ЯНГИ ҲАЁТ» ток-шоуси; Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГИЯ»
  • 26.05.2026
  • 7

© «Севимли» телеканали, «ЯНГИ ҲАЁТ» ток-шоуси
 

⚡️ Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГИЯ»

♦   Youtube’да кўриш

► Ўзбекистонда яшил энергетика, яъни қуёш ва шамол электр станциялари истиқболлари учун фаол равишда инвестициялар жалб қилиниши, давлат бюджетидан молиялаштириш ишлари натижасида нисбатан арзон ва экологияга зарарсиз қўшимча энергия манбалари яратиламоқда. Бунинг натижасида энергия истеъмолидаги умумий юкламанинг аста-секин муқобил энергия манбалари ҳисобига нормаллашиб боришига эришилади.

► Муқобил энергия манбалари соҳадаги аксарият муаммоларга ечим бўла олади. Аммо уни истеъмолчиларга етказиш учун ҳам мукаммал ва эскирмаган инфратузилма керак. Буни эса фақат бозор қонунлари жорий қилинган соҳада амалга оширса бўлади.

⇔ 2025 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон энергетикаси ривожланишида навбатдаги тарихий босқич бошланди — республикамизнинг барча ҳудудларида қарийб 11 миллиард долларлик 63 та лойиҳа ишга туширилди ва қурилиши бошланди (шундан 42 та лойиҳа ишга тушди, 21 та лойиҳа қурилиши бошланди).

⇒ 2025 йилда 42 та лойиҳа ишга туширилди: Хусусан, қуёш энергетикаси бўйича Бухоро, Хоразм, Жиззах, Тошкент ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 413 МВт га тенг бўлган 5 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Шу билан бир қаторда, қуёш энергетикасига қўшимча равишда шамол энергетикаси йўналишида ҳам салмоқли ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида умумий қуввати 752 МВтга тенг бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилди.

Мазкур йирик генерация объектларини барқарор тарзда миллий энергетика тизимига улаш мақсадида, кейинги йўналиш — энергияни сақлаш тизимларидир. Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жами қуввати 1 245 МВт бўлган 10 та лойиҳа (энергияни сақлаш тизимлари) ишга туширилди.

Энергетика тизимининг яна бир муҳим таркибий қисми бўлган иссиқлик ва когенерация электр станциялари ҳам ривожлантирилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳрида жами қуввати 1 167 МВт бўлган 1 та иссиқлик электр станцияси ва 2 та когенерация қурилмаси ишга туширилди.

⇒ Шунингдек, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 154 МВтга эга 4 та гидроэлектр станцияси ишга туширилди.

✅ Генерация қувватлари кенгайиши фонида, уларни истеъмол марказларига етказиш мақсадида электр тармоқлари ва подстанциялар инфратузилмаси ҳам кучайтирилмоқда. Жумладан, Республикада умумий узунлиги 420 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 11 та подстанция фойдаланишга топширилди.

✍️ Ушбу ахборот Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотномалар асосида тайёрланди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat