

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 22 май санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди ва халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ҳамда бағрикенглик каби эзгу фазилатларни мужассам этган муборак Қурбон ҳайити муносиб нишонланиб, ушбу қутлуғ айёмда аҳолини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилди.
Бир сўз айтганда, кўпмиллатли юртимизда осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёрдамга муҳтож инсонлар, муҳтарам нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла ва хонадонларни обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Хайр-саховат ишлари барча давлат идора ва ташкилотлари қаторида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг барча филиал ва таркибий бўлинмаларида ҳам амалга оширилди.

Мисол учун,
✅ Навоий филиали раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан хайрия тадбири ташкил этилди;
✅ Тошкент шаҳар филиали масъуллари томонидан байрам муносабати билан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди;
✅ Наманган филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Қурбон ҳайити байрами арафасида инсон қадри ва меҳр-оқибатни улуғловчи эзгу тадбир ташкил этилди;
✅ Андижон филиали Касаба уюшмаси ташаббуси асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди;
✅Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент вилояти филиали Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан энергетика соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олинди.
✅ Қашқадарё филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан филиалда узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилиб, ҳозирда муносиб дам олишда бўлган нафақадаги ходимларимиз ҳолидан хабар олинди.
✅ «Energo-IT» филиали Касаба уюшмаси томонидан нафақадаги ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олинди.
Хайрия акциялар Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва таркибий бўлинмаларида давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати