

Жорий йилнинг 23–24 май кунлари “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 50 нафар ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Самарқанд вилоятига саёҳат ва зиёрат тадбири ташкил этилди. Мазкур саёҳат касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Зиёрат давомида иштирокчилар аввало буюк муҳаддис Имом Ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, Қуръон тиловатлари ва дуолар адо этдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
❇️ Шунингдек, саёҳат давомида Самарқанднинг муҳташам Регистон майдони, замонавий ва жозибадор Самарқанд Ситй мажмуаси ҳамда бир қатор тарихий обидалар ва қадимий ёдгорликларга ташриф буюрилди.

► Мазмунли ҳордиқ ва унутилмас таассуротлар
❇️ Тадбир давомида зиёратчилар учун замонавий ресторанларда 3 маҳал тансиқ таомлар ташкил этилиб, барча қулайликларга эга замонавий меҳмонхонада мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун шароит яратилди.
♦ Саёҳат давомида иштирокчилар мазмунли дам олиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар билан қайтишди.
❇️ Бундай эзгу тадбирлар жамоада ўзаро аҳилликни мустаҳкамлаш, маънавий қадриятларимизни улуғлаш ҳамда ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг
расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!
http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot