2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКАДА ТАРҒИБОТ: «Маданият ва маърифат» телеканали, «АГАР...» дастури; Мавзу: «ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОРЛИГИ ВА САМАРАДОРЛИГИ»
  • 01.06.2026
  • 11

© «Маданият ва маърифат» телеканали, «АГАР...» дастури

⚡️ Мавзу: «ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОРЛИГИ ВА САМАРАДОРЛИГИ»

Youtube’да кўриш

⁉️ Қарс икки қўлдан чиқади: сиз тежамкормисиз? Насиҳат билан тежамкорликка ўргатиб bo‘lmaydi... Молиявий мотивация ҳам керак!

❗️ Энергия ресурсларини асраб-авайлаш маданияти келажак — авлод олдидаги масъулият!

 Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи энергия самарадорлиги пастлигича қолаётган ва энергия истеъмоли маданиятини оширишга эҳтиёж мавжуд ҳозирги шароитда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Исрофгарчилик шундоқ ҳам энергия ресурслари камайиб бораётган бир шароитда барқарорликка салбий таъсир кўрсатади.

⚡️ Электр энергияси ҳам неъмат. Унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, асраш масъулияти — барчамиз учун виждон иши, бурч бўлиши керак. Бунда аҳоли сарфлаётган ойлик ёки йиллик электр энергия ҳажмини ўзи мустақил назорат ва таҳлил қилиб бориши, хулоса қилиши, табиий равишда тежамкорликни таъминлаши самарали натижа беради.

✅ Масаланинг яна бир жиҳати, энергия тежамкорликни доимий маданиятга айлантириш учун молиявий мотивация ҳам бўлиши керак. Агар электр нархи бозор нархидан бир неча баробар арзон бўлса, тежамкорлик ҳақидаги маъруза ва насиҳатлар иш бермаслиги аниқ.

♦ Аҳолини электр билан узлуксиз таъминлашда истеъмол маданиятини ошириш қанчалик муҳим бўлса, энергетик инфратузилмани модернизация қилиш ҳам худди шундай долзарб аҳамиятга эга. Бунинг учун нарх шаклланиши жараёнига бозор механизмларини жорий этиш, шу орқали қўшимча маблағ ва имкониятларга эга бўлиб, тизимни янгилаш лозим.

→ Исрофгарчилик — ресурслар камайиб бораётган шароитда тизим барқарорлигига берилган зарбадир. Бугунги тежамкорлик — бу уйдаги қулайликдан воз кечиш эмас, балки техникадан оқилона ва технологик ёндашув билан фойдаланишдир. Агар бундай тежамкорлик аҳоли орасида оммавий тус олса, бу мунтазам ўчишларнинг олдини олиш ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

→ Аҳоли вакиллари ҳатто маиший даражада бўла туриб, улкан ҳажмлардаги энергия тежамкорликка ёрдам бериши, биргина хонадонда электрдан тўғри фойдаланиш орқали бутун мамлакат миқёсидаги энергия самарадорликка ҳисса қўшиши мумкин.

⚠️ Табиий газ — қайта тикланмайдиган бойлик. Уни тежаш нафақат чўнтакка фойда, балки экологик барқарорлик ва келажак авлодга ресурсларни бут етказиш демакдир.

✍️ Ушбу ахборот Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотномалар асосида тайёрланди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati