2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Болажонларга китоблар ҳадя қилинди — “Energo-IT” филиали касаба уюшмаси
  • 01.06.2026
  • 32

1 июнь — Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан “Energo-IT” филиали касаба уюшмаси томонидан ходимлар фарзандларига китоблар совға қилинди. Ушбу хайрли ташаббуснинг мақсади болаларда китобхонликка бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг билим олишга интилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий камолотини рағбатлантиришдан иборат.

Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва билим манбаи ҳисобланади. Ёш авлоднинг китобга меҳрини ошириш орқали уларнинг келажакда баркамол ва билимли инсон бўлиб вояга етишига ҳисса қўшилади.

“Energo-IT” филиали касаба уюшмаси барча болажонларни байрам билан табриклайди ва уларга соғлик, бахт ва ўқишларида улкан муваффақиятлар тилайди. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati