2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! 110 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида юзага келган қисқа туташув натижасида носозлик содир бўлди
  • 01.06.2026
  • 6

#Диққат, эълон!

Бугун соат 18:58 да Тошкент шаҳрида жойлашган 110 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида носозлик сабабли ушбу энергетика объектидан чиқувчи 6 кВ қурилмаларга уланган тармоқлар кучланишсиз қолди.

Натижада Шайхонтоҳур ва Олмазор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада носозлик сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда.

Ҳолат ҳақида қўшимсжа маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

 

Бугун, 1 июнь куни соат 18:58 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида юзага келган қисқа туташув натижасида носозлик содир бўлди.

Шу сабабли мазкур энергетика объектидан чиқувчи 6 кВ тақсимлаш қурилмаларига уланган айрим электр тармоқлари вақтинчалик кучланишсиз қолди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан авариявий ҳолатни бартараф этиш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat