

✔️ Энергетика объектида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида жойлашган 110 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида кабеллар тармоғидаги қисқа туташув оқибатидаги носозлик содир бўлган эди.
Айни пайтда махсус бригада аъзолари носозликни бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда.
Тез фурсатда истеъмолчилари электр таъминоти тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

✔️ Носозлик содир бўлган подстанцияда таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида жойлашган 110 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида кабеллар тармоғидаги қисқа туташув оқибатидаги носозлик содир бўлган эди.
Айни пайтда махсус бригада аъзолари носозликни бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда.
Қисқа туташув оқибатида шикастланган электр ускуна ва жиҳозлари ўрнига янги қурилмалар ўрнатилмоқда.
Тез фурсатда истеъмолчилари электр таъминоти тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
⚠️ ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида кабель тармоқларида юзага келган қисқа туташув оқибатида носозлик содир бўлган.
Мазкур ҳолат сабабли қуйидаги маҳаллаларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда:
▪️ «Қуёш» МФЙ
▪️ «Орзу» МФЙ
▪️ «Зиё» МФЙ
▪️" Аллон" МФЙ
▪️ «Зиёкор» МФЙ
▪️" Университет" МФЙ
▪️ «Чимбой» МФЙ
▪️" Чиғатой" МФЙ
▪️ «Чустий» МФЙ
▪️" Замондош" МФЙ
► Ҳурматли истеъмолчилар!
Носозлик тўлиқ бартараф этилиб, электр таъминоти тўлиқ тикланиб, тармоқдаги вазият барқарорлашгунига қадар, кўчма электр қувватлаш қирилмаси орқали қувват узатиб берилган вақтда, уй хўжаликларида ўрнатилган юқори қувват талаб қилувчи электр жиҳозлари ва маиший техникалардан вақтинчалик фойдаланмасликни сўраймиз.
♂️ Айни пайтда авария-тиклаш бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати