2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТEХНИК ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
  • 02.06.2026
  • 7

Аввал хабар  берганимиздек, 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида юзага келган носозлик тезкорлик билан бартараф этилиб, 2026 йил 2 июнь куни соат 01:00 ҳолатига барча истеъмолчилар электр энергияси билан тўлиқ қайта таъминланган эди.

Ҳозирги вақтда подстанция ҳудудида ёнғин оқибатида зарар кўрган техник қурилмаларни тиклаш, уларни алмаштириш ҳамда электр ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Мутахассислар томонидан барча зарур техник тадбирлар белгиланган тартибда олиб борилмоқда.
 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТ