

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида электр тармоқлари ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
► Жумладан, подстанциянинг 110 кВ кучланишли Сирдарё-2 мойли ўчиргичида (МВ-110 кВ) мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Таъмирлаш жараёнида ўчиргичнинг асосий техник қисмлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, зарур созлаш ва профилактик тадбирлар амалга оширилди.
⚙️ Мазкур ишлар натижасида электр ускунасининг техник ҳолати яхшиланиб, унинг ишончли ва хавфсиз ишлаш кўрсаткичлари янада оширилди. Бу эса истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!
https://t.me/SirdaryoMET_Axborot