

© «Ўзбекистон-24» телеканали, «СТУДИЯ» ток-шоуси
⚡️ Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГEТИКА ИСТИҚБОЛЛАРИ»
► Youtube’да кўриш
♦ Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича Марказий Осиёда энг юқори салоҳиятга эга давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда йил давомида ўртача 270-300 кун қуёшли об-ҳаво кузатилади. Қуёш нурланиши миқдори ҳар бир квадрат метр майдон учун йилига 1500–1900 кВт·соатни ташкил этади.
♦ Мутахассисларнинг баҳолашича, Ўзбекистоннинг техник қуёш энергетикаси салоҳияти 36 600 ТВт/йил бўлиб, бу мамлакатнинг ҳозирги электр энергияси эҳтиёжидан бир неча ўн баравар юқоридир. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро ва Жиззах вилоятларида шамол тезлиги ўртача секундига 7–9 метрни ташкил этади. Ушбу ҳудудларда шамол энергетикасининг техник салоҳияти 500 ГВтдан ортиқ деб баҳоланмоқда.
♦ Мазкур салоҳият мамлакатда электр энергиясига бўлган талабнинг ўсишини қоплаш имконини беради. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли йилига тахминан 85 миллиард кВт·соатни ташкил этаётган бўлса, 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич 120 миллиард кВт·соатдан ошиши кутилмоқда.
♦ Қуёш ва шамол энергетикасини ривожлантириш ҳисобига ҳар йили миллиардлаб куб метр табиий газ тежалиши мумкин. Бу эса энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati