2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Энергетика ислоҳоти ўтказилмаса, йирик лойиҳалар зарарини яна давлат тўлашга мажбур бўлади
  • 03.06.2026
  • 11

► Сўнги 9 йилда Ўзбекистонда электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш, аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида мамлакатимиз энергетика тарихида туб бурилиш даври бўлди. Бу вақт ичида тизимга жами 7415 МВт замонавий ва энерготежамкор иссиқлик электр станциялари ва когенерация марказлари ишга туширилди.

✅ Бу шунчаки рақам эмас, балки иқтисодиётимизнинг жадал ўсишини таъминловчи улкан “энергетик артерия”дир. Шундан, Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида (Бухоро, Тошкент, Хоразм, Қашқадаре ва Сирдарё вилоятлари) “давлат-хусусий шериклик” (ДХШ) тамойиллари асосида 8 та умумий қуввати 3 минг 274 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси ҳамда қуввати 100 МВт ва 98 Гкал бўлган когенерация маркази ишга туширилди.

⇒ Шу билан бирга, 2027 йил якунига қадар Германия, Франция, Нидерландия, Япония, Қатар, Хитой ва Туркия давлатларининг халқаро тажрибага эга бўлган компаниялари томонидан умумий қиймати 2,7 миллиард АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига қўшимча умумий қуввати 3683 МВт 3 та замонавий иссиқлик электр станцияси ва умумий қуввати 203 МВт ва 178 Гкал бўлган 7 та когенерация марказлари ишга туширилиши режалаштирилган.

 Хусусан:
2027 йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қуввати 550 мегаватт;
2026 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қуввати 1 минг 573 мегаватт;
2027 йил якунига қадар Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қуввати 1 минг 560 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.
2026-2027-йиилар мобайнида Тошкент шаҳрининг 7 та туманида қуввати 203 МВт ва 178 Гкал бўлган когенерация марказлари ишга туширилади.

► Шунингдек, 2026 йилда Япония мамлакатидан жалб қилинган инвестиция маблағлари ҳисобига Навоий ИЭСда қуввати 650 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган. Энергия балансини диверсификация қилиш мақсадида гидроэнергетика соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Натижада, янги қурилган ва модернизация қилинган ГЭСлар ҳисобига тизимга қўшимча 510 МВт тоза энергия манбалари қўшилди. Буларнинг фаолияти йўлга қўйилиши эса ишлаб чиқариладиган электр энергияси миқдорини ошириб, унинг ҳатто мамлакатимиз энг олис қишлоқларига ҳам етиб боришини таъминлашга хизмат қилади.

⇒ Ҳар қандай инвестор албатта фойда олишни кўзлайди. Шу сабабли юқорида саналган йирик иқтисодий лойиҳалар энг аввало иқтисодий томондан ўзини оқлаши керак. Йўқса, зарар билан ишловчи ҳар қандай йирик лойиҳанинг умри узоқ бўлмайди.

⚡️ Ўзбекистонда энергия нархи бозор нархидан бир неча баробар арзонлигини ҳисобга олсак, йирик энергетика лойиҳаларининг зарарини яна давлат кафолатлари остидаги субсидиялар орқали ёпишга тўғри келади. Бу эса аҳволни баттар ёмонлаштиради, келгуси лойиҳаларни тўхтатиб қўяди. Шу сабабли энергетика тизими бозор қоидалари асосида ишламаса, ҳар қандай лойиҳа кўзланган самарани бермайди. Иқтисодиёт ривожланиши секинлашади. Шунинг учун энергетикада тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласига, нархларни эркинлаштиришга ва бозорга яқинлаштиришга бугуноқ киришилиши керак.

⇒ Натижада ресурслар тежамкорлиги муаммосини ҳал этиш масъулияти ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчига топширилади. Етказиб берилаётган энергия сарфи ҳисобини юритиш ортиқча харажатларнинг олдини олади, таъминотнинг тенг ва барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг жадал суръатларда ўсишига туртки беради.

 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati