2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Подстанцияларда режа асосидаги техник ишлар амалга оширилмоқда
  • 03.06.2026
  • 2

⚡️ 110/35/6 кВ кучланишли «Шимолий» подстанциясида Т-1 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ишлар доирасида В-Т1-110, В-Т1-6 ҳамда ТС-6-1 қурилмаларида техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, ускуналарда синов ишлари ўтказилиб, релели ҳимоя қурилмаларининг ишлаш ҳолати текширилмоқда.

✅ Шу билан бирга, 35/10 кВ кучланишли «Хончарвоқ» подстанциясида СШ-10-1 ва ТН-10-1 қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жараён давомида ускуналарнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб, релели ҳимоя қурилмалари текширилди.

► Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot