2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Носозлик туфайли ўчган барча истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 03.06.2026
  • 5

Бугун соат 23:30 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчиларини таъминловчи юқори кучланишли электр қурилмаси ўчди.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Носозлик туфайли ўчиқ турган истеъмолчиларнинг бир қисми электр таъминоти тикланди.

Соат 00:13 да “Астрономическая” подстанциясининг тақсимлаш қурилмаларига кучланиш берилиб, носозлик туфайли ўчган барча истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati