2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРГОНА ВИЛОЯТИ: «Фарғона» подстанциясида аварияга қарши амалий машғулот ўтказилди
  • 04.06.2026
  • 6

⚡️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида тезкор ходимларнинг ҳушёрлиги ва касбий тайёргарлигини ошириш мақсадида аварияга қарши амалий машғулот ўтказилди.

⚙️ Машғулот давомида содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ўчиш ҳолатларини бартараф этиш, тезкор ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмалари амалий тарзда синовдан ўтказилди.

⇒ Жараёнда ходимларнинг тезкорлиги, сергаклиги ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолдаги ҳаракатлари машғулот кузатувчилари томонидан баҳоланиб, тегишли тавсиялар берилди.

 Бундай амалий машғулотлар электр таъминоти барқарорлиги ва подстанция ходимларининг доимий тайёргарлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot