2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: 2026 йил январь-май ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга кўп
  • 04.06.2026
  • 4

#сарҳисоб

⚡️ 2026 йил январь-май ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга кўп

 Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг январь-май ойларида республикамизда жами 37 млрд 684,2 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 2 млрд 57,8 млн кВт⋅соат ёки 5,8 фоизга кўпни ташкил этди.

→ ⚡️ Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 36 млрд 317,4 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 1,3 млрд кВт⋅соат ёки 3,8 фоизга кўпни ташкил қилди.

⚡️ 2026 йил май ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга кўп

→ Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг май ойида республикамизда жами 7 млрд 15,7 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 249,7 млн кВт⋅соат ёки 3,7 фоизга кўпни ташкил этди.

→ ⚡️ Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 6 млрд 782,6 млн кВт⋅соатни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 8 млн кВт⋅соат ёки 0,1 фоизга кўп демакдир.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/20011

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati