
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар Рўйхатини кенгайтиришга қаратилган Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжат билан ПФ–6247-сон Фармони билан тасдиқланган очиқ маълумотлар шаклида жойлаштирилиши лозим бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига қуйидаги қўшимчаларни киритиш назарда тутилмоқда:
Ҳар ойда
- Қорақалпоғистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш натижаларини;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлашга берилган рухсатномалар ҳамда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳар чоракда
- Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан хизмат сафарлари доирасида қабул қилинган совғалар тўғрисидаги маълумотларни (қонунчиликка мувофиқ ўз хоҳиши ва ихтиёрига кўра тасарруф этилиши белгиланган совғалар бундан мустасно);
- Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайриялари тариқасида олинган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни (мол-мулк, иш ва хизматлар ҳамда бошқа шаклда қўллаб қувватлаш);
- Алоҳида тартибда, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан ҳомийлик хайрия ёрдами сифатида ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиб борилиши шарт этиб белгиланмоқда.
Жамоатчилик муҳокамаси 18 июнга қадар давом этади.
———
Коррупцияга дуч келсангиз Агентликнинг «Салл-маркази» – 1253 орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Манба: https://t.me/antikor_uzb/4784
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати