

© «Маданият ва маърифат» телеканали, «АГАР...» дастури
⚡️ Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГИЯ»
► Youtube’да кўриш
✅ Янги электр станциялари аҳоли ва саноат корхоналарини барқарор электр энергияси билан таъминлаш имкониятини кенгайтирмоқда. Масалан, қуввати 500 МВт бўлган замонавий қуёш электр станцияси йилига ўртача 1,1 миллиард кВт·соатга яқин электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Бу эса қарийб 400-600 мингта хонадоннинг йиллик ижтимоий нормасини қоплашга етарли ҳисобланади.
✅ Бундай лойиҳалар ҳудудларда янги иш ўринларини ҳам яратмоқда. Йирик электр станциялари қурилиши жараёнида минглаб мутахассислар ва ишчилар жалб қилинади. Масалан, қуввати 500 МВт бўлган йирик станция қурилиши даврида 1 000 нафардан ортиқ ишчи иштирок этиши мумкин. Эксплуатация босқичида эса юзлаб доимий иш ўринлари яратилади.
✅ Шунингдек, лойиҳалар билан бир қаторда йанги подстанциялар, электр узатиш тармоқлари ва автомобиль йўллари қурилмоқда. Бу ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириб, янги саноат объектларини жойлаштириш учун қулай шароит яратмоқда.
✅ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ҳам мазкур лойиҳалар муҳим аҳамиятга эга. Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига ҳар йили 11 миллион тонна СО₂ чиқиндиларининг олди олиниши кутилмоқда.
⇒ Хулоса қилиб айтганда, қуёш ва шамол электр станциялари аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, иқтисодий фаолликни ошириш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати