2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Энергетика тизимининг атроф-муҳитга қўшган ҳиссаси: 5 ойда 2,6 млн тонна чиқиндининг олди олинди
  • 05.06.2026
  • 3

#сарҳисоб #яшил_энергия

► Энергетика тизимининг атроф-муҳитга қўшган ҳиссаси: 5 ойда 2,6 млн тонна чиқиндининг олди олинди

5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган амалий натижаларга назар ташлаймиз.

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида мамлакатимиздаги қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига атмосферага 2,6 миллион тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинди ва 1,2 миллиард куб метр табиий газ тежалди.

⇒ Юртимиздаги йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 4 млрд 661,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

⇒ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 911 млн кВт⋅соат ёки 24,3 фоизга кўп демакдир.

Хусусан:
• Қуёш ФЭС томонидан — 2 млрд 761,0 млн кВт⋅соат;
• Шамол ЭС томонидан — 1 млрд 900,4 млн кВт⋅соат.

Бунинг натижасида:
⚡️1,2 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
♦ атмосферага 2,6 млн тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинди.

Жорий йил бошидан буён кичик ва йирик қувватли қуёш, шамол ҳамда гидроэлектр станциялар томонидан 8 млрд 576,7 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

2025 йил январь—май ойларида қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 3 млрд 750,4 млн кВт⋅соат (қуёш — 2,2 млрд, шамол — 1,5 млрд кВт⋅соат) электр энергияси ишлаб чиқарилган эди.



► Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 4,6 млн хонадоннинг 5 ойлик ёки 1,9 млн хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.

• январь—март ойларида «яшил» энергия
• февраль ойида «яшил» энергия
• март ойида «яшил» энергия
• апрель ойида «яшил» энергия
• январь—апрель ойларида «яшил» энергия

Бу натижалар юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш нафақат энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришларига қарши курашишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётганини кўрсатади.
 
Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳар биримизга табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва яшил келажак учун масъулиятни яна бир бор эслатади.
 
Яшил келажак — бугунги ҳаракатларимиз натижасидир.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/20028

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati