2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Тендерлар
Махсус харид эълони Лойиҳа: «Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» (ESTART)
  • 08.06.2026
  • 260

Махсус харид эълони

Ўзбекистон Республикаси

Лойиҳа: « Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» (ESTART)

ЭСТАРТ лойиҳаси Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) учун компьютер техникаси ва бошқа қурилмарани харид қилиш

№: ESTART/RFQ/2026-1

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» (ESTART) лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциациясидан (Банк) молиялаштириш олди ва мазкур маблағларнинг бир қисмини Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) эҳтиёжлари учун, жумладан ESTART лойиҳаси доирасида компьютер техникаси ва бошқа қурилмаларни сотиб олиш режалаштирилган.

2. Компьютерлар ва бошқа электрон қурилмаларни («Маҳсулот») етказиб беришдан мақсад — ЛАОГ офисини юқори сифатли техникалар билан таъминлашдир.

3. Етказиб бериш Шартнома имзоланган санадан эътиборан 5 (беш) кун ичида амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу харид бўйича батафсил Нарх сўрови (RFQ) қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиниши мумкин:

https://cloud.uzbekistonmet.uz/index.php/s/K5xmgd2XxkP2cM8

4. Ўзбекистон миллий электр тармоғлари (ЎзМЭТ) фирмаларни ўзларининг техник ва молиявий таклифларини тақдим этишга таклиф этади. Етказиб беришни амалга ошириш учун энг малакали фирмалар Харид қоидаларида баён этилган Нарх сўрови (RFQ) танлаш усули асосида танланади. Ушбу таклифга кўра фирмалар нарх таклифлари рўйхати тузилади ва Шартнома энг паст нархни таклиф этган энг малакали фирма билан тузилади.

5. Фирмаларнинг эътибори Жаҳон банкининг «Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарз олувчилар учун харид қоидалари» (2025 йил сентябрь) («Харид қоидалари») III бўлими, 3.14, 3.16 ва 3.17-бандларига қаратилади, уларда Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашуви бўйича сиёсати баён этилган. Қўшма корхона тузилган тақдирда, унинг барча иштирокчилари шартнома бўйича қўшма ва алоҳида жавобгарлик юклайди.

6. Қўшимча маълумот қуйидаги электрон почта орқали олиш мумкин:

pmu.modernization@gmail.com

7. RFQ га илова қилинган шакллардаги (1, 3 ва 4-иловалар) нарх таклифингизни қуйидаги манзилга электрон тарзда юбориш мумкин: pmu.modernization@gmail.com

Барча зарур ва тўлдирилган ҳужжатлар битта пароль билан ҳимояланган ЗИП-файлга жамланиши ва электрон хат иловаси сифатида юборилиши лозим.

ЗИП-файлига пароль ариза хатида кўрсатилмаслиги керак. Фирмалар паролни 2026 йил 16 июнь, соат 16:00 дан (Тошкент вақти бўйича) эрта бўлмаган ҳолда ва 2026 йил 16 июнь, соат 16:10 дан (Тошкент вақти бўйича) кеч бўлмаган ҳолда юқоридаги манзилга алоҳида электрон хат орқали юбориши керак:

Кимга:

 

Ф.И.Ш.

Исмоилжон Абдуганиев

Телефон

+99871 236 66 33

Факс

Мавжуд эмас

Электрон почта манзили

pmu.modernization@gmail.com

Таклифлар қутиси физик манзили (агар тадбиқ этилса)

Мавжуд эмас

Буюртмачига юқорида 3-бандда кўрсатилган манзилга нарх таклифи (таклифлари) қабул қилиш учун охирги муддат: 2026 йил 16 июнь, соат 16:00 (Тошкент вақти бўйича).

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati