2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: “Хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси куни” тадбирлари ўтказилди
  • 10.06.2026
  • 8

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергетика объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари” ҳамда "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан тасдиқланган тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида:

220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида “Хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда подстанция ходимлари ва мутахассислари иштирок этиб, электр қурилмаларида хавфсиз ишлаш қоидалари, иш жойларида меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этиш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot