2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ:«Ҳаваскор» подстанциясида кенг қамровли жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда
  • 11.06.2026
  • 14

110/10 кВ кучланишли «Ҳаваскор» подстанциясида режалаштирилган техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди. Ушбу ишлар тармоқларни ишончли энергия билан таъминлаш ҳамда подстанция ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилди.
 

✅ Таъмирлаш давомида бажарилган ишлар:

 Подстанция электр ускуналари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилмоқда;

Ҳимоя релелари, автоматика ва бошқарув тизимлари синовдан ўтказилиб созланмоқда;

Т-1 трансформатори ҳам жорий таъмирланди: мой ҳолати, изоляция кўрсаткичлари ва совутиш тизими батафсил назоратдан ўтказилмоқда.



⚙️ Мазкур техник тадбирлар электр тармоқларига барқарор ва узлуксиз энергия етказиб беришни таъминлаш, авария ҳолатларини олдини олиш ва подстанция иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

► Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot