2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 35/10/6 кВ кучланишли подстанциянинг қуввати оширилмоқда
  • 11.06.2026
  • 83

 “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/10/6 кВ кучланишли «Астрономическая» подстанциясида олиб борилаётган модернизация-реконструкция ишлари ҳақида қисқача маълумот.
 
♦ Мазкур энергетика объекти — 35/10/6 кВ кучланишли «Астрономическая» подстанцияси 1970 йилда фойдаланишга топширилган. Ушбу подстанцияда қуввати 2х16 МВА бўлган трансформаторлар ўрнатилган. Аҳолининг ошиши, истеъмолчилар сони кўпайганлиги туфайли истеъмолчиларни электр таъминоти билан таъминлайдиган тақсимловчи тармоқларга қувват ўтказишда айрим муаммолар юзага келмоқда эди.

Шу сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 июндаги 259-сонли қарор доирасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” филиали буюртмачилигида «Туронэлектромонтаж» АЖ ва “Қибрай трансформатор” МЧЖ пудрат ташкилотлари томонидан 1 дона қуввати 16 МВА бўлган трансформаторни янги, қуввати 25 МВА бўлган трасформаторга алмаштириш ҳамда электр қурилмаларини модернизасия қилиш ишлари бажарилган.

Бугунги кунда 2025 йил 22 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарорнинг 1-иловаси асосида «Астрономическая» подстанциясида модернизасия ишларини амалга ошириш учун етарли маблағ ажратилган. Қарорга мувофиқ, буюртмачи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” филиали ва “Тайёр ҳолда топшириш” шарти билан «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ бош пудратчи этиб белгиланган. Ушбу қарор доирасида подстанциясидаги мавжуд қуввати 1х16 МВА бўлган трансформаторларни 1х25 МВА қувватилисига алмаштириш ишлари бажарилган ва барча электр қурилмаларини модернизация қилинмоқда.
 



⚡️ Ушбу модернизация ишлари натижасида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларининг электр таъминоти янада яхшиланади, 9 МВА қўшимча қувват захираси яратилади ҳамда подстанциялардаги электр қурилмаларнинг ишончли ва барқарор ишлаши таъминланади.    

✍️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot