2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: «Бунёдкор» подстанциясидаги носозлик бартараф этилмоқда
  • 12.06.2026
  • 24

Бугун соат 04:07 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Бунёдкор» подстанциясида 10 кВ кучланишли шиналар тизимида содир бўлган носозлик сабабли трансформаторлар ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 04:07 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Бунёдкор» подстанциясида 10 кВ кучланишли шиналар тизимида содир бўлган носозлик туфайли Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилган эди.

Айни пайтда тармоқдан вақтинча узилган истеъмолчиларнинг 80-85 фоизига захира тармоқлар орқали кучланиш берилди.

Ҳозирда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Таъмирлаш-созлаш ишлари хусусида батафсил маълумот тақдим этамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Аввал хабар берганимиздек, «Бунёдкор» подстанциясида содир бўлган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Айни пайтда истеъмолчиларнинг ўчиқ турган қисмига тез орада кучланиш берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Аввал хабар берганимиздек, «Бунёдкор» подстанциясида содир бўлган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Айни пайтда истеъмолчиларнинг ўчиқ турган қисмига кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларга, кўпқаватли уйларга захира (дизель) генераторлар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot