
✍️ «Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «ТАҲЛИЛ+» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Электр станцияларини тизимга улаш шўбаси бошлиғи Равшанжон Ёқубжонов Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалга киритилаётган янгиликлар, «яшил энергия» манбалари ҳақида радиотингловчиларга ахборот берди.
Радиодастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган. Радиобошловчи — Дилором Худойбердиева.
—
⚡️ Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказишни мақсад қилган.
✅ Бунинг учун мамлакатда умумий қуввати 20 ГВтдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда энергия сақлаш тизимларини ишга тушириш режалаштирилган.
• 2030 йилга келиб мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 120 миллиард кВт·соатга етказиш режалаштирилган. Бу аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш имконини беради.
► Youtube’да кўриш
• Яшил энергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар миллиардлаб долларлик инвестицияларни жалб қилиш, минглаб янги иш ўринларини яратиш ва юқори технологияли соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
• Шунингдек, атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажми йилига 8-10 миллион тоннадан ортиққа қисқариши кутилмоқда. Бу мамлакатнинг халқаро экологик мажбуриятларини бажаришига ҳам хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати