2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Навбаҳор» подстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 12.06.2026
  • 9

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфдаги 110/10 кВ кучланишли «Навбаҳор» подстанциясида режалаштирилган мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚡️ Жумладан, подстанциядаги қуввати 2 500 кВА бўлган Т-2 куч трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Таъмирлаш жараёнида трансформаторнинг асосий технологик қисмлари кўздан кечирилиб, техник ҳолати баҳоланди ҳамда зарур профилактик ва тиклаш ишлари олиб борилди.

Мазкур тадбирлар трансформатор ускунасининг ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot