2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКАДА ТАРҒИБОТ: «Ўзбекистон» телеканали, «МУНОСАБАТ» ток-шоуси; Мавзу: «ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОРЛИГИ ВА САМАРАДОРЛИГИ»
  • 12.06.2026
  • 6

© «Ўзбекистон» телеканали, «МУНОСАБАТ» ток-шоуси
 

⚡️ Мавзу: «ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОРЛИГИ ВА САМАРАДОРЛИГИ»

►  Youtube’да кўриш

Электр энергиясига бўлган эҳтиёжларимиз ортиб борар экан, ушбу ресурслардан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланиш сизнинг харажатларингизни камайишида ёрдам беради ва албатта исрофгарчиликка йўл қўйилмайди.

Бугун ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур қила олмаймиз. Шундай экан, зарурат бўлмаган ҳолларда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйиш мақсадга муофиқдир.


✈️ Унутманг, энергия ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш барчамиз учун фойдалидир.

❗️ Энергия ресурсларини асраб-авайлаш маданияти келажак — авлод олдидаги масъулият!

 Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи энергия самарадорлиги пастлигича қолаётган ва энергия истеъмоли маданиятини оширишга эҳтиёж мавжуд ҳозирги шароитда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

 Исрофгарчилик шундоқ ҳам энергия ресурслари камайиб бораётган бир шароитда барқарорликка салбий таъсир кўрсатади.

⚡️ Электр энергияси ҳам неъмат. Унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, асраш масъулияти — барчамиз учун виждон иши, бурч бўлиши керак. Бунда аҳоли сарфлаётган ойлик ёки йиллик электр энергия ҳажмини ўзи мустақил назорат ва таҳлил қилиб бориши, хулоса қилиши, табиий равишда тежамкорликни таъминлаши самарали натижа беради.

✅ Масаланинг яна бир жиҳати, энергия тежамкорликни доимий маданиятга айлантириш учун молиявий мотивация ҳам бўлиши керак. Агар электр нархи бозор нархидан бир неча баробар арзон бўлса, тежамкорлик ҳақидаги маъруза ва насиҳатлар иш бермаслиги аниқ.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati