2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли энергетика объектларида таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 13.06.2026
  • 11

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 35/10 кВ кучланишли «Қизилравот» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚙️ Таъминлаш ишлари давомида подстанциянинг Т-1 куч трансформатори ҳамда 10 кВли 1-шиналар тизимида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мутахассислар томонидан электр ускуналари кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қурилмаларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар бажарилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot