

Тадбиркорлар мурожаати ва таклифлари тингланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш, тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини тизимли ўрганиш мақсадида Энергетика вазирлиги томонидан ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар доирасида Қашқадарё вилоятида навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабул Энергетика вазирлиги Стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи Шавкатжон Худобердиев томонидан олиб борилди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан электр ва газ таъминоти, тармоқларга уланиш, ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қийнаётган масалаларни бартараф этиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан чоралар белгилаб олинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ