

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали тасарруфидаги 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанцияси ҳақида маълумот.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали тасарруфидаги 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанцияси 1965 йилда фойдаланишга топширилган. Мазкур подстанцияда қуввати 2х25 МВА бўлган трансформаторлар ўрнатилган. Аҳолининг ошиши, истеъмолчилар сони 17 819 тага етганлиги туфайли электр қувватини барқарор еткизиб беришда турли носозликлар юзага келмоқда эди.
Шу сабабдан 2025 йил 22 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарорнинг 1-иловаси асосида «Выставочная» подстанциясида модернизация ишларини амалга ошириш учун етарли маблағ ажратилган. Қарорга мувофиқ буюртмачи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Тайёр ҳолда топшириш” шарти билан «Ўзэнерготаъмир» АЖ бош пудратчи этиб танланган.
Ушбу қарор доирасида подстанциясидаги мавжуд қуввати 2х25 МВА бўлган трансформаторларни қуввати 2х40 МВАлисига алмаштириш ишлари бажарилган ва барча электр қурилмаларини модернизация қилинмоқда.
✍️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати